Kursy.uz

Toshkentdagi barcha kurslar va o‘quv markazlari
O'zbek   Русский


Cosmo Tavsiya etamiz

Manzil
ул. Бобура, дом 69/5 - 19, Ориентиры: «Beauty Italia» professional cosmetics; «Дружба Бургер; РУВД Яккасарайского района, Toshkent
Muloqot tеlеfoni
+998-97-157-28-23, +998-98-312-13-18, +998-95-197-13-18
Markazni baholash
★★★½
Do‘stlarga tavsiya etish

COSMO укув маркази - бу бенуқсон касбий ва техник маҳорат намунасидир. Ўқитишнинг энг янги дастури. У косметолог-шифокор, косметолог мутахассисларига хомашё ва ускуналар, пардоз воситалари етказиб берувчилари жаҳон ишлаб чиқарувчилари иштирокида яратилган.

COSMO курсларининг ташкил этилганидан бери, ўқишга истак билдирганлар келиб, нафосат ва гўзаллик саноатида қўллашлари мумкин бўлган турли мутахассисликларини эгаллашди, яъни ўзини ижодий намоён этиш ва бошқаларни янада чиройли қилиш, ўзига аро берган ва латофатли бўлишга ёрдам беришдир!

Сиз шундай касбий малака-кўникмаларга эга бўлмоқчимисиз?
Бизнинг курсларимизга келинг, биз сизга ёрдам беришга тайёрмиз!

COSMO Маркази - бу ўз касбига меҳр қўйган моҳир мутахассислар жамоаси бўлиб, сизга ёрқин келажакга ишонч билан боқиш учун барча эҳтиёжларингизни қондиради! Ҳар бир мутахассис ўз йўналишида диплом ва кенг амалиёт бўйича катта тажрибага эга. Қўшимча эгалланган педагогик маълумот эса илғор услубларни тўлақонли қўллашга, тингловчи руҳиятини тушуниш, бизга келган инсонларга қандай ёрдам беришни аниқлаш, таълимнинг турли босқичида янги қўшилган таълим олувчиларни ўтилган материалга етказиб олиш имкониятини яратади. Албатта, мутахассис ўз касбига фидокорона ёндошмаса, у ҳақиқий муваффақиятга эриша олмайди! Ўқитувчининг завқ билан маҳорат сирлари ҳақида гапириб бераётганлигини кўриб, Марказда ўқитилаётган фанлар оддий ҳунардан - олий даражадаги касбга айланишини кузатиш мумкин. Табиийки, аъло бажарилган ишнинг барчаси ижодий меҳнат натижаси бўлиб, бундай маҳорат эгалари мижозлар томонидан эътироф этилиши мукаррардир.

Ҳозирги кунда COSMO Маркази Ўзбекистонда етакчи компаниялар қаторида жой эгаллаган. Таълим олиш учун бизга турли шаҳарлардан келишади, чунки бизда танланган касбларни ўзлаштириш учун барча зарурий шароитлар мавжуд. Бизда тингловчиларга янги билимларни эгаллашга қаратилган ижобий муҳит яратилган. Уларнинг машғулотлари ҳар бир мутахассислик бўйча мавжуд инновацион ютуқларни қамраб олган замонавий асбоб-ускуналар билан ўтказилади, бундан ташқари улар керакли ҳомашё ва материаллар билан таъминланади - бунга ниқобчалар, крем, асбоблар, пардоз воситалари ва бошқа анжомлар киради.

COSMO Марказида машғулотлар жадвали кўплаб таълим олувчиларнинг иш билан бандлигини ҳисобга олган ҳолда тузилган ва танланган касбни эгаллаш имкониятини беради. Машғулотлар кун давомида шундай режалаштирилганки, тингловчилар уларни ўз иш вақти билан мослаштириши мумкин. Ўқув дастурларида амалий машғулотларга кўпроқ вақт ажратилган Назарий қисм материаллари билан танишиб, тингловчилар ҳар бир муолажани то уни аниқ ва сифатли бажармагунга қадар, мустақил равишда ишлайдилар. Тингловчиларимиз шундаай тайёргарлик кўришадики, ишга борган биринчи кунидан бошлаб, хеч қандай синов муддатисиз (стажировка) ўз вазифаларини бажаришга киришишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон таълим ҳизматлари бозорида 6 йил фаолият кўрсатмоқда.

Битирувчиларимиз ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича талаб даражасида меҳнат қилишга тайёргарлик кўришади.

Ишга жойлашиш, зарурий анжом ва материаллар билан таъминланишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Битирувчиларнинг аксарияти янги мутахассисликни олиш учун бизга қайта мурожаат этишади, бизни кўпчиликга тавсия қилишади.

Биз доимий юксалиш жараёнида бўлиб, ўқув дастур ва асбоб-ускуналарни янгилаб борамиз.

Ўқитувчиларимиз - бир вақтнинг ўзида амалиётчи мутахассис блиб фаолият кўрсатади.

Тингловчиларга маслаҳат кўмаги (консультатив) кўрсатилади.

Қулай жойлашуви (Тошкент маркази, метронинг Космонавтлар бекати ёнида).

Ўқув жадваллари тингловчиланинг эҳтиёжига қараб тузилган (эрталабки ва кундузги гуруҳлар).

Чегирма акцияларнинг мунтазам жорий этилиши.

Истак билдирганлар учун кўргазмали бепул муолажалар.

Tasvir (4)

Sharhlar 

Kurs haqidaMavjuda 26.01.2020 14:12
Assalom aleykum men kasmetalogiyani oʻrganishga qiziqaman qancha muddat oʻrgansam boʻladi va oʻrganish kursi oylik hisoblanadimi yoki haftalik qancha toʻlovi?javob uchun oldindan rahmat
| Manbalardan sitata keltirish

Sharhga qo‘shimcha qo‘shish


Защитный код
Yangilash